Буюкларнинг болалиги (A5,қаттиқ) 440 бет

65 000

product summery

Болалик ҳақида сўз кетганда беихтиёр бетакрор шоир Сергей Есениннинг: “Болаликдан маълум ҳар одам, Бола бошдан деган гап, тўғри...” дея бошланувчи машҳур шеъри ёдга тушади. Буюклик ҳеч қачон осмондан тушмаган. Ўзи ҳали чинаккам кўмакка муҳтож, аммо оламга ҳайрат ила боқаётган мурғак вужуд бағрида ўсади, улғаяди. Кейинчалик буни одамлар эътироф этади. Ҳар бир инсоннинг болалиги, дейлик оддий этикдўз ёки новвойнинг катта ҳаёт сари ташлаган қадамларининг ўзи ҳам алоҳида бир китоб. Аммо буюк зотларнинг болалиги қандай ўтган, деган савол ҳам борки, у кўпчиликни – ота-оналарни ҳам, болаларни ҳам, уларга сабоқ бераётган устозларни ҳам бирдек қизиқтиради. Таниқли шоир, журналист Фахриддин Содиқнинг саъй-ҳаракати билан юқоридаги саволга жавоб ўлароқ “Буюкларнинг болалиги” номли китоб дунёга келди. Тузувчи ва таржимон Фахриддин Содиқ сўзбошида шундай ёзади: “Қадрли китобхон, ҳурматли катталар! Бу китоб орқали буюкларнинг болалиги, уларнинг ота-онаси ким ва қандай одам бўлгани ҳақида билиб оласиз. Бу ўзингиз учун ва фарзандингиз тарбияси учун – муҳим. Буюкларнинг болалигидаги мисоллар орқали тарбияда болага нисбатан қандай муносабатда бўлиш (ёки аксинча) лозимлиги ҳақида ўйлаб қоласиз. Бу китоб мутолааси туфайли буюклар болалигида қандай бўлганини, шунингдек, уларнинг ҳаётига оид муҳим ва қизиқарли маълумотларни биласиз, бу – фарзандингизга нисбатан ўзгача эътиборингиз учун муҳим. Китоб келажакдаги буюклардан бирини айнан сиз тарбиялаб, вояга етказа олишингиз мумкинлигини сизга эслатади...”. Танга руҳий қувват берадиган, юксак парвозга қанот бўладиган ушбу китобни топиб, албатта, ўқинг..

Soni