Product Summery
«Рўзага оид фатволар» китобининг электрон нашри. Динимизда ҳар бир ибодатнинг, жумладан, рўзанинг ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлиши учун уни шариатга мувофиқ ҳолда тутиш талаб этилади. Агар бирор солиҳ амал шариатга мувофиқ адо этилмаса, мақбул бўлмайди. Хусусан, рўза ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари ва фиқҳий масалалари бор бўлиб, рўза тутаётган киши шуларга риоя қилмаса, унинг кун давомида еб-ичишдан ўзини тийиб юриши очлик ва чанқоқликдан бошқа нарса бўлмай қолади. Шунинг учун мусулмон киши Ислом шариатига оид билимларини ошириб, унинг кўрсатмаларига мувофиқ амал қилиши лозим бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари рўзага оид аҳкомларини содда ва халқчил тарзда ёритиш мақсадида ушбу китобни нашрга тайёрладилар. Китобдаги ҳар бир маълумот ҳанафий мазҳабидаги мўътабар фиқҳий манбалар ва фатво китоблар асосида берилган. Шунингдек, ҳар йили Рамазон ойи келиши билан Сиз азиз юртдошларимиздан Фатво марказига рўзага оид кўплаб саволлар келиб тушади. Ушбу саволлар муҳимлиги ва кўпчилик томонидан такрор-такрор сўралиши сабабли уларга берилган батафсил жавоблар ҳам илова қилинди.