Метин қоялар (А5, юмшоқ) 383 бет

88 000 сум

Product Summery

Ота-онага яхшилик қилиш шундай қиссаки, уни сен ёзасан, болаларинг сенга ҳикоя қилиб беради!.. Ҳеч ким оталарнинг фазлини инкор қила олмагай, чуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигидадир, Унинг ғазаби отанинг ғазабидир”. Бошқа бир ҳадисда: “Раббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир, Раббнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидир”, дейилган. Ота гўё чодирнинг тиргагига ўхшайди. У қуласа чодир қулаб тушади! Гоҳида биз фарзандлар оталаримизнинг бизга айтган ба’зи буйруқларидан малолланамиз, жаҳлимиз чиқади, юрагимиз торлик қилади, “уф”лаймиз ҳам. Улар айтган гап ёшимизга муносибмасдек, майда-чуйда нарсадек туюлади. Лекин улар буни бизга қайғурганларидан айтган бўлишади… Оталаримиз бизни парвоз эттирадиган қанотлар экан! Бир шоир отасига атаб қуйидагича ше’р ёзган экан: Менга сиз ўргатдингиз қалам тутишни, Сўзларнинг та’мин билиб, ше’рлар битишни. Ҳадяларни улашган ҳам сиз эрурсиз, Дарёю чашма сувидан менга берурсиз. Таомлантирдингиз гўё қушлар мисоли, Бунинг натижаси Аллоҳ ризосию висоли. "Метин қоялар" китобидан

Soni

O‘xshash kitoblar