Оқшом гўзалликлари (А5, юмшоқ) 493 бет

95 000 сум

Product Summery

Ривоят қилинишича, Имом Моликнинг ровийларидан бири - Яҳё Лайсий Андалусдан у зотга шогирд тушиш учун келади. Илм мажлисида иштирок этаркан, кутилмаганда талабалар " Фил, фи-и-ил!", дея ҳайқириб Имом Моликнинг изини ҳам кутмасдан, кўчадан ўтаётган бир филни кўргани чиқиб кетишади. Имом Молик Яҳёдан: "Сен нега улар кўришга ошиққан нарсага қизиқмадинг?" деб сўрайди. У эса: "Мен Андалусдан сизни кўриш учун келдим, филни эмас," деб жавоб беради. Шунда Имом Молик: "Аллоҳ сенга баракот берсин! Илмни улуғлаганнинг шаъни улуғ бўлади", дея унинг ҳаққига дуо қилди. Дарҳақиқат, у кейинчалик Имом Моликнинг машҳур ровийларидан бирига айланди. "Оқшом гўзалликлари” китобидан

Soni

O‘xshash kitoblar